Мазкур дастур 15 та дарсдан иборат. Ўқиш жараёнида биз сизга Муқаддас Китобнинг асосларини ўргатиб, Худонинг хабарини етказамиз.
Ҳар бир дарсдан кейин саволлар берилган. Дастур давомида, имкони борича, биз ҳар бир талабага шахсий бир мураббийни бириктирамиз, мураббийингиз саволларга берган жавобларингизни текшириб чиқади ва заруратга кўра, қўшимча саволлар беради. Сиз ўқиш жараёнидан завқ олиб, Худога янада кўпроқ яқинлашасиз, деган умиддамиз.